Академик лицей
Академик лицей — ўрта махсус ўқув юрти. Ўзбекистон Республикасида 1997-йилда қабул қилинган „Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ ва „Таълим тўғрисида“ги қонунга мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари (9-синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Таълим муддати 2 йил академик лицей ўрта махсус маълумот беради. Ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайди. Академик лицейда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) бўйича билим савияларини ошириш ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қаратилган махсус билим олиш имкониятига эга бўладилар. Академик лицейни битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган диплом берилади ва у таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгаллаган ихтисослик бўйича ишлаш имкониятини беради[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |