Jump to content

Алина Бронскй

From Vikipediya
Алина Бронскй
Таваллуди 1978 (ёши 46–47)
Ижод қилган тиллари Герман
Фуқаролиги Германия

Алина Бронский (бу ёзувчининг тахаллусидир),[1] асли россиялик бўлган немис ёзувчиси. Унинг китоблари 15 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан АҚШ ва Италияда давлатларида босма ва аудио форматда нашр этилган[2]. Ёзувчининг илк асари ҳисобланган „Счербенпарк“ романи(2008) адабий танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлди[3].

Ҳаёти

[edit | edit source]

Бронскй 1978-йилда Совет Россиясининг Екатеринбург шаҳрида, Россиянинг марказий қисмида жойлашган Урал тоғлари этагидаги саноат шаҳарчаларининг бирида туғилган ва болалиги Марбург ҳамда Дармстадтда ўтган. Тиббиёт мактабини тугатгандан сўнг, Бронскй реклама копирайтери ва газета таҳририятларида ўзининг илк фаолиятини бошлади[4]. Алина бева қолганидан сўнг Берлиндаги севгилиси, актёр Улрич Ноэтҳен билан турмуш қуради. Унинг биринчи турмушидан учта фарзанди бор ва 2013-йилнинг августида Ноэтҳен билан у қиз фарзанд кўришди[5][6]. Бронскйнинг айтишича, у ўзини иккита алоҳида одам сифатида кўради: немис тилида сўзлашувчи адабий ходим ва оилавий-ҳиссий масалаларда рус тилида сўзлашувчи оила бекаси.

Ижоди

[edit | edit source]

Алина Бронскйнинг асарларини Франкфуртнинг таниқли адабий агентлари Георг Симадер чоп эттирган. Ёзувчи ўзининг илк романини тугатгандан сўнг, учта адабиётнинг таниқли вакилларига романни электрон почта орқали юборди, уларнинг учови ҳам кейинчалик қўлёзмани сўрашди. Улардан иккитаси орадан кўп вақт ўтганидан кейин нашрга рози бўлишди, бу ўша даврда чиндан ҳам жуда эрта тан олинишини англатар эди[7][8].

Бронскйнинг биринчи романи „Счербенпарк“ бўлиб, асар кўпчиликка „Брокен Гласс Парк“ номи билан танилган. Роман онасининг ўлдирилиши ва Россиядан Германияга кўчиб ўтганидан кейин янги ҳаётига мослашиш учун курашлардан иборат бўлган ўн етти ёшли Саша исмли қиз ҳақида ҳикоя қилади. Саша ака-укаларига ғамхўрлик қилиш ва онасининг қотилидан қасос олиш учун доим курашади. Бронскйнинг илк романи „Брокен Гласс Парк“ (Эуропа, 2010) Бостон Глобе томонидан „босим остидаги замонавий ўсмирлик даврининг ёрқин тасвири“ дея ижобий фикрлар билан баҳоланган[9]. „Брокен Гласс Парк“ 2008-йилда нуфузли Ингеборг Бачман мукофотига[10] ва 2009-йилда эса Германиянинг Ёунг Адулт адабий мукофотига номзод бўлган. Роман Жасна Фритзи Бауэр иштирокидаги филм учун саҳналаштирилган[11]. Бронскйнинг илк асаидаги эътироф навбатдаги романларининг ҳам мувафаққиятли чиқишига сабабчи бўлди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ҳеллер, Аманда. „Шорт Такес“. Бостон Глобе  – виа ҲигҳБеам Ресеарч (субсcриптион реқуиред)  (2010-йил 16-май). 2016-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-март.
  2. „Алина Бронскй | АРЕНА Верлаг“. 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  3. Герстенбергер, Катҳарина: Wомен ин Герман еарбоок пп.их (Эдиторс' интродуcтион), вол. 26, 2010. [1058-7446]
  4. „10 Фраген ан Алина Бронскй“ (Герман). То4ка-Трефф. Гоэтҳе-Институт (2012-йил июн). Қаралди: 2013-йил 3-март.
  5. Гöтзе. „Диэ счреибенде Ҳаусфрау“. Франкфуртер Рундсчау (2012-йил 9-январ). Қаралди: 2020-йил 8-июл.
  6. „Улрич Ноэтҳен Ист wиэдер Ватер геwорден“. Бунте (2013-йил 29-август). Қаралди: 2020-йил 8-июл.
  7. „Портраит Алина Бронскй - Георгии-Гймнасиум Эсслинген“. www.георгии-гймнасиум.де. 2016-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган.
  8. Ревиэw бй: Элизабетҳ Поwерс. Wорлд Литературе Тодай Вол. 83, Но. 3 (Май – Жун., 2009), пп. 60-61, Публишед бй: Боард оф Регенц оф тҳе Университй оф Оклаҳома
  9. Ҳеллер, Аманда. „Шорт такес“. Бостон.cом (2010-йил 16-май).
  10. Ҳöбел, Wолфганг. „Парфум дер Госсе“. Дер Спиэгел (2008-йил 29-июн).
  11. „Счербенпарк (2013)“. ИМДб.