Jump to content

Атоий

From Vikipediya
Атоий
Таваллуди ХВ аср

Атоий ёки Отойи (тахаллуси; асл исми маълум эмас[1]; ХВ аср, Балх ёки Сайрам) – туркий лирик шоир.

Ҳаёти

[edit | edit source]

Атоий ХВ асрнинг биринчи ярмида Сайрамда (Қозоғистон Миллий энсиклопедиясига кўра) ёки Балх шаҳрида (Катта совет энсиклопедиясига кўра) таваллуд топган[1]. Аҳмад Яссавий авлодидан бўлган. Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган. Туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган.

Навоий „Мажолис ун-нафоис“ асарида Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида қуйидагиларни ёзган:

Мавлоно Атоий Балхда бўлур эрди. Исмоил ота фарзандларидиндур, дарвешваш ва хушхулқ, мунбасит (очиқ чеҳрали) киши эрди. Ўз замонида шеъри атрок (туркий тилда сўзловчилар) орасида кўп шуҳрат тутти. Бу матлаъ анингдурким:

Ул санамким сув яқосинда паритек ўлтурур, Ғояти нозуклукиндин сув била юца бўлур…

Мавлоно кўп туркона (содда, равон) айтур эрди…

Навоий „Насойим ул-маҳаббат мин шамойим ул-футувват“ („Муҳаббат шабадалари“) асарида Исмоил ота Аҳмад Яссавийнинг иниси Иброҳим отанинг ўғли эканини айтади. Атоий девонининг муқовасида ва қўлёзманинг охирида „Девони Шайхзода Атойи“ деб қайд этилиши ҳам Атоийни шайхлар оиласидан келиб чиққан дейишга асос беради. Навоийнинг хабар беришича, Атоий Улуғбек саройи шоирлари орасида ҳам бўлган. Атоий ғазалнавис – лирик шоирдир. Унинг ғазалларида муҳаббат мавзуси билан бир қаторда май ҳам куйланади. Майда ҳаёт завқи, унинг барча гўзалликлари ва лаззатлари васф этилади. Май Атоийда Умар Хайём рубоийлари ва Ҳофиз ғазалларидаги каби ҳаёт тимсолидир. Атоий лирикасида халқ иборалари, таъбирлар, мақол ва маталлар, эртак мавзуларига оид сўзлар кўп. Ғазалларини, асосан, арузнинг рамал баҳрида ёзган; вазни енгил, мисралари қисқа, сўзлари оддий, услуби содда ва равон. Шунинг учун ҳам унинг ше’рлари халқ қўшиқларига айланиб кетган. Атоий тажоҳули орифона, лаф ва нашр каби тасвир восита ва усуллари ҳам яратган. Шоир ижоди бизгача тўла етиб келмаган. Девонининг тахминан 16-асрда кўчирилган, 260 ғазални ўз ичига олган қўлёзма нусхаси Санкт-Петербургда сақланади.[2]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Танланган асарлар, Т., 1958; 2- нашри, Т., И960;
  • Избраннўе газели, Т., 1960.
  • Рустамов Э., Ўзбекская поэзия в первой половине ХВ века, Т., 1963;
  • Мал-лаев Н., Ўзбек адабиёти тарихи, 1-китоб, Т., 1976.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 
  2. ЎзМЕ

Ҳаволалар

[edit | edit source]