Jump to content

Айнлар

From Vikipediya

Айнлар – Хоккайдо о. (Япония)да яшайдиган халқ; умумий сони 20 мингга яқин (1992). 2002-йилги ма'лумотларга ко'ра 25 минг. Норасмий ма'лумотларга ко'ра 200 минггача боради. Айн тилида сўзлашади. Балиқчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. А. лар христианликнинг пролослав оқими, буддизм, синтоизм, анимизм динларига сиг'инишади.

Тил

[edit | edit source]

Ко'пгина тадқиқотларда айн тили билан япон тили бир бирига яқинлиги ко'рсатишга ҳаракат қилинса-да, тилшунослар томонидан айн тили изолацияланган тил сифатида таснифланади. Маҳаллий ёзув бо'лмагани боис катакана ва лотин алифбосидан фойдаланишади.

Дин

[edit | edit source]

Айн халқининг қадимий э'тиқоларига ко'ра табиатдаги ҳар бир нарсанинг ичида камуй(руҳ ёки худо) бор. Бундай қараш анимизмга яқин туради. Айн динида оламнинг яратувчиси Котан-кар-камуй ҳисобланади. Шунингдек, денгиз хайвонлари худоси Репин камуй, тог'лар ва айиқлар худоси Ким-ун-камуй, о'чоқ мабудаси Камуй-ҳуси э'тиқодда муҳим аҳамият касб этган. Айн динида руҳонийлар мавжуд эмас. Диний маросимларни қишлоқ оқсоқоли о'тказади. Айнлар овқатланишдан олдин Худоларга миннандорчилик билдиришган ва касал бо'лишганда олов худосидан мадад со'рашган. 2012-йилда о'тказилган со'ровга ко'ра айнлар асосан буддизмга э'тиқод қилишади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил