Баҳодир Иброҳимов
Шахсий маълумот | |||
---|---|---|---|
Тўлиқ исми | Баҳодир Ходжиэвич Иброҳимов | ||
Таваллуд санаси | 20-ноябр 1945-йил | ||
Таваллуд жойи | Фарғона Ўзбекистон ССР | ||
Вафот санаси |
21-август 2013-йил (67 ёшда) | ||
Вафот жойи | Тошкент, Ўзбекистон | ||
Бўйи | 170 cм (5 фт 7 ин) | ||
Амплуаси | ҳужумчи | ||
Профессионал фаолияти* | |||
Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
1963—1972 | Пахтакор | 194 | (23) |
1973 | Андижон | ? | (4) |
Бошқарган клублари | |||
1973—1976 | Автомобилист | ||
1978 | Нефтчи | ||
1979 | Динамо Самарқанд | ||
1984—1986 | Пахтакор | ||
1993 | Пахтакор | ||
1996 | Ўзбекистон | ||
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) |
Баҳодир Ходжиэвич Иброҳимов (русча: Ибрагимов, Бохадыр Ходжиевич; 20-ноябр 1945-йил Фарғона – 21-август 2013-йил, Тошкент) – Ўзбекистонлик собиқ футболчиси ва мураббийи[1]. 1996-йилги мавсумда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийлик қилган.
Футболчи сифатидаги фаолияти
[edit | edit source]Футболчилик фаолиятини 1963-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клубида бошлаган ва бу жамоада 10 та мавсумни ўтказган. Бу вақт ичида Иброҳимов клуб тарихида сезиларли из қолдирдириб, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов каби тошкентлик етакчи ҳужумчилар билан бир жамоада тўп сурди. Баҳодир Иброҳимов футболчилик фаолиятини 1973-йилда „Андижон“ жамоаси таркибида якунлаган.
Мураббийлик фаолияти
[edit | edit source]Баҳодир Иброҳимов мураббийлик фаолиятини 1973-йилда Термизнинг „Автомобилист“ жамоасида бошлаган. Москвадаги Олий мураббийлар мактабини тамомлаганидан сўнг Фарғонанинг „Нефтчи“ ва Самарқанднинг „Динамо“ жамоаларига устозлик қилган.
1984-йилдан 1986-йилгача „Пахтакор“ болалар ва ўсмирлар мактаби директори лавозимида фаолият юритган. 1986—1991-йилларда Яқин Шарқ давлатларидан Сурия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда мураббийлик фаолиятини давом эттирган[2].
1993-йилда яна „Пахтакор“га қайтиб, клуб бош мураббийи бўлди. Иброҳимов бошчилигида тошкентликлар чемпионатда иккинчи бўлиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.
1996-йилда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Унинг раҳбарлигида жамоа 1996-йилги Осиё кубоги саралаш босқичини қийинчилик билан енгиб чиқади, шунингдек, 1996-йилги Осиё кубогининг сўнгги босқичида ҳам ниҳоятда омадсиз иштирок этади. Шундан сўнг Иброҳимов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан четлаштирилган.
Вафотидан сўнг унинг номи остида ҳар йили хотира турнир ўтказиб келинмоқда[3].
Ютуқлари
[edit | edit source]- Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медали совриндори: 1993-йил
- Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1993-йил
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Баҳодир Иброҳимов ҳаёти ва фаолиятига баг'ишланган китобнинг тақдимоти бо'либ о'тди“ (2013-йил 20-ноябр).
- ↑ Сафаров В. А. Энсиклопедия футбола в Узбекистане 1912—2012. – Т. 2014. – С. 385.
- ↑ „Баҳодир Иброҳимов хотира турнири давом этмоқда“ (2014-йил 22-август).
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Футбоок.ру сайтидаги статистика
- Профил ФоотбаллФаcц.ру сайтида
- 20-ноябрда туғилганлар
- 1945-йилда туғилганлар
- Фарғонада туғилганлар
- 21-августда вафот этганлар
- 2013-йилда вафот этганлар
- Тошкентда вафот этганлар
- Пахтакор футбол клуби мураббийлари
- Динамо Самарқанд футбол клуби мураббийлари
- Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийлари
- Фарғона спорт кишилари
- Тошкентлик футболчилар
- СССР эркак футболчилари
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- Футболдаги эркак ҳужумчилар
- Пахтакор жамоаси футболчилари
- Андижон клуби футболчилари
- СССР футбол мураббийлари
- Ўзбекистонлик футбол мураббийлари
- Ўзбекистонлик футбол мураббийлари чет элда
- Нефтчи футбол клуби мураббийлари
- Сурхон мураббийлари