Jump to content

Блинккомпаратор

From Vikipediya

Блинккомпаратор — юлдузлар осмони бирон бир қисмининг бир неча марта олинган фотосуратларини ўзаро таққослаб текширишда ишлатиладиган асбоб. Блинккомпаратор ўзгарувчан юлдузлар, киник сайёралар, кометапар ва юлдузларнинг йирик хусусий ҳаракатларини тезда аниклаш имкоиини беради. Блинккомпаратор да бир вақтда иккита фотосуратни солиштириш ва ўлчаш мумкин. Блинккомпаратор маълум бир осмон жисмининг иккита фотосуратдаги тасвирларини призмалар ёрдамида ягона окулярнинг кўриш майдонига йўналтира оладиган қилиб ясалган. Окуляр ичида гоҳ биринчи тасвирни, гоҳ иккинчи тасвирни куришга имкон берадиган мослама мавжуд. Одатда, бундай мослама ё қўл билан, ёки автоматик усулда ҳаракатга келтирилади. Оқибатда кузатувчи юқоридаги айтилган жараёнларни осонгина кўриш ва ўлчаш имконига эга бўлади. Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтида замонавий Блинккомпаратор мавжуд.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил