Jump to content

Эман (дарахт)

From Vikipediya
Густаве Cоурбет (1843)

Эман, дуб, болут (Оиегсик.) — қорақайиндошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт, баъзан буталар туркуми. Шимолий ярим шарнинг мўътадил, субтропик ва тропик минтақаларида 450 (Шимолий ва Марказий Америкада 200)дан ортиқ тури бор. Россия, Кавказ ва Ғарб. Европада тарқалган барги бандли оддий ёки ёзги Э. (0. гоиг), қояли ёки қишки Эманни, грузия эмани монгол эмани ва бошқалар эманзор ўрмонлар ҳосил қилади. Ўзбекистонда эманнинг қизил Э. тури экилади. Илдизи ўқилдиз (5 м чуқурликка кириб боради). Дарахтининг баландлиги 20–25 м, шохшаббаси кенг. Барглари тескари тухумсимон, ўйма, новдалари қизгишқўнғир рангда, туксиз. Тўпгули кучала ёки бошча. Апрел ойида гуллаб (15—60 ёшидан гуллай бошлайди), сентабрда уруғи пишади. Меваси ёнгоқча (чўчқаёнғоқ). Э. ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли дарахт. 400—1000 йилгача яшайди. Ёғочи авиация ва кемасозликда, қурилишда, мебел саноатида, бочкасозликда қимматли хом ашё ҳисобланади. Пўстлоғидан тери ошлашда фойдаланилади. Шаҳар кўчалари ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Э. ихрта ўрмонлари ташкил қилишда 1-ўринни эгаллайди, атроф муҳитга соғломлаштирувчи таъсири бўйича бошқа ўсимликлардан устун туради. Э. тўнкасидан ўсиб чиқади ва ёнғоқчасидан (кузда экиб) кўпайтирилади. Кўчатлари бирикки йилдан кейин (баҳорда) кўчириб ўтқазилади.

Эман дарахтининг пастдан кўриниши