Jump to content

Эргаш Каримов

From Vikipediya
Эргаш Каримов
Таваллуди 26-октябр 1935-йил
Вафоти 4-июл 2009-йил(2009-07-04)
(73 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Касби Актёр
Йўналиш Комедия
Мукофотлари

Эргаш Каримов (26-октабр, 1935—4-август, 2009) — ўзбек кино актёри ва қизиқчиси. Ўзбек ССРда Эргаш Каримовни „ўзбек комедиясининг қироли“ деб аташган[1]. Каримовга 1990-йил Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган[2]. Актёр 1999-йил „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган. 1970-йиллар Эргаш Каримов иштирокида олинган филмлар ўзбек совет комедиясининг классик намуналари ҳисобланади[1]. Ҳаёти давомида Каримов бир нечта ТВ программаларда ҳам иштирок этган.

Ҳаёти

[edit | edit source]

Эргаш Каримов 1934-йил 26-октабрда Тошкентда туғилган. 1958-йил Тошкентдаги санъат институтини тугатган.

Совет даврида катта шуҳрат қозонган бўлса ҳам, СССР парчаланганидан кейин Эргаш Каримов ишсиз қолди. Дўсти Али Ҳамроевнинг айтишича, Каримов умрининг сўнгги йилларини оз маош олиб Тошкентда кечирган. Эргаш Каримов 2009-йил 4-августда 74 ёшда вафот этди.

Ижоди

[edit | edit source]

Каримов 1958-1959-йиллар Сурхондарё театрида ишлаган. 1959-йилдан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг „Ёшлик“ телестудиясида телеминиатура театрида режиссор ассистенти, 1965-йилдан режассори, 1997-йилдан бадиий раҳбари бўлган.

Каримов санъати ўткир сатира ва кўтаринки руҳ билан суғорилган бўлиб, пластик, мимик ҳаракатлар устаси сифатида танилган. У баъзан бир спектаклда бир нечта ролларда чиққан. Топқирлик, муболаға билан бўрттириб кўрсатиш, ижродаги табиийлик, ҳазил оҳангидаги соддалик Каримов ижодининг асосини ташкил этади.

Каримовнинг энг машҳур ролларига қуйидагилар киради: Совчи (Саид Аҳмад, „Олиқ-солиқ“), Ғизғизон (Алп Жамол, „Ғизғизон“), Синовчи-ичувчи (Саид Аҳмад, „Синовчи-ичувчи“), директор (Саид Ахмад, „Лампашиша“), Муқимжон (Саид Аҳмад, „Биринчи муҳаббат“), Ишқибоз (Алп Жамол, „Пахтакор ютганда ва ютқизганда“), талаба (Э. Мусаев, „Ҳ2О“), Қиёмов (Алп Жамол, „Тўзғиган пат“), Соттивой (Алп Жамол, „Ёзаман“), мудир (Алп Жамол, „Ношуд мудир“), Койилхўжаев (Алп Жамол, „Хуррак“), телемухбир (Саид Аҳмад, „Қизлар бригадаси“), Чол (Саид Аҳмад, „Қирчиллама чол“), эр (Э. Усманов, „Тушингни сувга айт“), Судя (Э. Раимов, „Қуёшхон“), Ота (Э. Усманов, „Гудбай“) ва бошқалар.

Каримов ўйнаган энг машҳур филм 1972-йил олинган „Учрашув“ деб номланган телеминиатуралар тўпламидир. Бу филмда Каримов сувнинг формуласини тушунтириб бера олмаган содда талаба ролини ўйнаган. Талаба сувда атом йўқлигини, атом бомба ясаш учун қўлланилишини айтади. Эргаш Каримов яна „Шум Бола“ филмида қўли эгри домла ролини ўйнаган.

Филмографияси

[edit | edit source]
  • „Тоҳир ва Зуҳра“ (1945)
  • Русча: «Круг» (1966)
  • Русча: «Без страха» (1971)
  • „Еттинчи ўқ“ (Русча: «Седьмая пуля») (1972)
  • „Абу Раҳён Беруний“ (1974)
  • „Шум Бола“ (Русча: Озорник«») (1977)
  • Русча: «Наедине» (1984)
  • „Водийлик келин“ (Русча: «Невеста из Вуадиля») (1984)
  • . “Ким жинни” (1991)

Унвон ва мукофотлари

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]