Jump to content

Этил эфир

From Vikipediya

Этил эфир, диэтил эфир, C2Ҳ5ОC2Ҳ5— оддий эфирларнинг муҳим вакили; ўзига хос ҳидли, рангсиз, учувчан суюқлик. Суюқланиш температураси — 116,3°, қайнаш температураси 34,5°, зичлиги 714 кг/м3. Органик эритувчиларда эрийди, ўзи ҳам кўпгина органик моддаларни эритади. Этил эфир резинани шиширади. Саноатда этил спиртига 140° да сулфат кислота таъсир эттириб олинади. Этил эфир тиббиётда умумий наркоз (наркоз эфири) учун, шунингдек, эритувчи сифатида ишлатилади. Ёнувчи ва портловчи модда бўлгани сабабли саноатда кам қўлланади. Заҳарли, унинг ҳаводаги миқдори 300 мг/м3дан кўп бўлмаслиги керак.




{{стуб} формуласи-(C2Ҳ5)2О