Фундаментализм
Фундаментализм — кенг маънода — муайян таълимот ақидаларининг ўзгармаслигини эълон қиладиган, эътиқодни ақл далилларидан устун қўядиган, илоҳий китоблардаги ваҳий қайси маънода баён этилган бўлса, шу маънода қабул қилинишини талаб этадиган, айни вақтда уларни мажозий маънода талқин этишга ҳар қандай уринишларни рад этадиган, дин асосларини оғишмай бажаришни қаттиқ талаб қиладиган ижтимоий, мафкуравий, диний йўналишлар. Тор маънода — протестантизмдаги ортодоксал оқимлар. 1910-йилларда АҚШнинг жан. штатларида пайдо бўлган. Улар христианликнинг анъанавий ақидаларига, айниқса, Библиянинг мутлақо мукаммаллигига ишончни мустаҳкамлашни, уни сўзмасўз шарҳдашга қатий риоя қилишни талаб қиладилар. 1919-йил Филаделфияда Жаҳон христиан фундаменталистлари ассоциациясига асос солинди.
20-асрнинг 70-йилларидан Ф. сўзи исломга нисбатан қўлланила бошланди. Ислом Ф.и Қуръон ва ҳадисларни сўзмасўз талқин этиш ва илк исломга қайтишни тарғиб қилади.
Абулҳасан Нуриймон.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |