Jump to content

Гобрий

From Vikipediya

Гобрий (форсча: Гаубарува) – форс зодагони, Мардонийнинт ўғли миллодан аввалги 522-йил сентабрда 6 та форс зодагони билан биргаликда коҳин Гауматани ўлдиришда қатнашган. Миллодан аввалги 520-йил форслар ҳукмронлигига қарши бош кўтарган эламийлар қўзғолонини бостиришга раҳбарлик қилган. Миллодан аввалги тахминан 514-йил скифларга қарши Шимолий Қора денгиз соҳилларига қилинган юришда Дорога ҳамроҳ бўлган. Доро даврида Гобрий подшо найзабардорлари бошлиғи эди. Унинг уруғ-авлодлари Гауматани ўлдиришда қатнашган бошқа форс зодагонларининг уруғ-авлодлари қатори Ахоманишшр давлатининг сўнгги кунларигача катта имтиёзларга эга бўлишган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил