Ҳижрий йил ҳисоби
[1]Ҳижрий йил ҳисоби - (тҳе Ҳижри еар (Арабиc: سَنة هِجْريّة) ёки эра (التقويم الهجري ат-тақwīм ал-ҳижрī[1]) мусулмонлар йил ҳисоби, исломий тақвим. Муҳаммад (сав) нинг Маккадан Мадинага кўчиши (қаранг Ҳижра) билан боғлиқ. Қамария (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсия (ҳижрий-шамсий йил)га бўлинади.
Қамария бўйича йил ҳисоби 622-йилнинг 16-июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой (29,530588 кун) даврига асосланган. 12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қа-марий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган. Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумо-дул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10— 12 кун қисқа. Қамарий йилнинг баъзилари кабиса йил бўлишига сабаб йилнинг каср қисми (0,3671 кун) ҳар 30 йилда 11,013 кунни ташкил этишидир. Унинг 19 йили оддий (354 кунлик), 11 йили кабиса (355 кунлик), 38 йиллик арабча сиклнинг 2, 5, 7, 10, 13, 16, 18, 21, 24, 26 ва 29-йиллари кабиса деб қабул қилинган. Қамария ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади.
Шамсия 622 йилнинг баҳорги тенг кунлик куни — 21-мартдан бошлаб ҳисобланади; кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22-мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календаридат каби 365 ёки 366 кундан иборат. Шамсия бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадди ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади.
Ўрта Осиёда янги услуб кенг оммавийлашгунга қадар қамария ҳисоби ҳам, шамсия ҳисоби ҳам ишлатилиб келинган; Шамсия ҳисоби бўйича йилнинг дастлабки кунларида Наврўз байрами ўтказилган.
Ҳижрий йил ҳисобининг саналарини янги услуб (Григорий календари)га айлантиришда махсус формулалар ва жадваллар қўлланади. Мас, Григориан календарининг 1980-йил қамариянинг 1399/1400-йилларига ва Шамсиянинг 1359/1360-йилларига тўғри келади (яна қаранг Буржлар, Календар).
Формула
[edit | edit source]AH = (CE − 622) × 33 ÷ 32
CE = AH × 32 ÷ 33 + 622
Бунда АҲ - ҳижрий йил ва CЕ - милодий йил ҳисобини англатади[2].
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |