Jump to content

Икер Cасиллас

From Vikipediya
Икер Cасиллас
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Икер Cасиллас Фернáндез
Таваллуд санаси 20-май 1981-йил (1981-05-20) (43 ёш)
Таваллуд жойи МадридИспания байроғи Испания
Бўйи 182 см
Амплуаси дарвозабон
Лақаби Дон Икер Икерман Авлиё Икер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Икер Cасиллас ФC Порто
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1990–1998 Реал Мадрид
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998–2015
2015-ҳ.в
Реал Мадрид
ФC Порто
(510 (-525)
40 (-32))
Миллий терма жамоа
2000–2016 Испания (167 (-94))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Икер Касиляс Фернандес (испанча: Икер Cасиллас Фернáндез; 20 май 1981, Мостолес, Мадрид) — Испаниялик футболчи, дарвозабон, Реал Мадрид жамоаси ва Испания терма жамоаси Сардори, 2 Карра Европа чемпиони 2008 2012 ва Жаҳон чемпиони 2010 Испания терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи ҳисобланади.

Оиласи

[edit | edit source]

Касиляс 20 май 1981 йили Мадридда туғилди. Отаси Хосе Луис Касиляс таълим вазирлиги ишчиси, онаси эса сартарош эди. Унинг ота-онаси Навалакруз (Авила)дан кўчиб келишган эди. Икер ҳали болалигида у Баскда яшади, лекин у ҳар доим Мадридни ўзининг қадрдон шаҳри деб ҳисобларди. Касиляснинг ўзидан етти ёш кичкина Унай деган укаси бор. У CД Мостолес клуби шарафини ҳимоя қилади.

Жамоа

[edit | edit source]

Икер 8 ёшида Реалга келиб қўшилди ва бутун фаолиятини шу жамоада ўтказмоқда. Касиляс Испания терма жамоасида ўйнади ва у 1999 йили Меридиана кубоги ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. 1999/2000 йидаги мавсумда ўзини кўрсата олди — у жароҳатланган Бодо Иллгнер ўрнига майдонга тушди ва Чемпионлар лигаси финалида Валенсия билан бўлган ўйинда жамоадошларига ёрдам бериб, чемпион бўлишга эришди. Тез орада Касиляс ўз жисмоний ҳолатини йўқота бошлади ва унинг ўрнига асосий таркибда Сезар майдонга туша бошлади. Лекин Икер ўзининг асосий таркибдаги жойини Чемпионлар лигаси финалида Баер билан бўлган ўйинидан сўнг яна қайтариб олди. Ушбу ўйинда майдонга тушганидан сўнг, бир неча чиройлик “Сейв”ларни амалга ошириши орқали унинг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига сабаб бўлди. 2002/03 мавсумда дарвозабон биринчи рақам остида майдонга туша бошлади ва ҳеч қандай жароҳатларсиз Чемпионлар лигасида 15 та ўйинда, миллий чемпионатда 38 та ўйинда ўз жамоанинг шарафини ҳимоя қилди ва жамоа чемпионликка эришди.
2003/04 мавсумда у атиги бир дона ўйинни ўтказиб юборди. Лекин бу нарса Қироллик клубига ёрдам бермади. Ўша мавсумда чемпионликни сақлай олмади ва Испания кубоги финалида мағлубиятга учради.

Миллий терма жамоа

[edit | edit source]

Шведлар билан ўйиндаги дебютидан сўнг, у заҳира дарвозабон сифатида ЭУРО-2000 юборилди ва у мусобақада бирорта ҳам ўйинга туширилгани йўқ. Икки йилдан сўнг, Япония ва Жанубий Кореядаги жаҳон чемпионатидаги ўйинларда Сантяго Канисареснинг дублёри бўлиши керак эди. Лекин Канисарес сўнгги лаҳзаларда жароҳат олиши ва таркибдан чиқиб кетиши Касиляснинг жаҳон чемпионати финал босқичида дебют қилишига (Парагвайга қарши ўйин) замин яратди. У ирландлар билан бўлган ўйинда қаҳрамонга айланди – испанлар пеналтилар сериясида ғалаба қозониб, чоракфиналга йўл олишди. Икер ЭУРО-2004 саралаш босқичида 8 та ўйинда майдонга тушди ва у ўйинларда 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, Касиляс турнирнинг финал босқичида ҳам асосий дарвозабон бўлди ва гуруҳ босқичидан турнирни тарк этишди. ЭУРО-2008 мусобақасида у терма жамоа сардори бўлди ва мусобақадаги барча ўйинларда иштирок этди (Греция билан бўлган, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйиндан ташқари). Улар бу мусобақада ғалаба қозониб, Европа чемпиони номига сазовор бўлишди. Жаҳон чемпионати-2010да ҳам терма жамоа сардори бўлди ва бу мусобақада ҳам ғолиб бўлиб, тарихда биринчи марта Испания терма жамоасини жаҳон чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшди. ФИФА эса Икер Касилясни Жаҳон чемпионатидаги энг яхши дарвозабон деб тан олди.

Терма жамоада

[edit | edit source]
  • УЭФА У-15 Чампионшип: 1995[1]
  • УЭФА У-16 Чампионшип: 1997
  • УЭФА-CАФ Меридиан Cуп: 1999
  • ФИФА Wорлд Ёутҳ Чампионшип: 1999
  • Европа чемпиони: 2008, 2012
  • Жаҳон чемпиони: 2010

Персонал

[edit | edit source]
  • Роял Ордер оф Спортинг Мерит (Голд Медал): 2009–10 [2]
  • Фавоурите сон оф Навалаcруз: 2010 [3]
  • Фавоурите сон оф Мóстолес: 2010 [4]

Шахсий

[edit | edit source]
  • Браво Мукофоти: 2000
  • Дон Балóн Мукофоти: Бреактҳроугҳ Плаер 2000
  • УЭФА Йилнинг рамзий жамоаси: 2007, 2008, 2009, 2010, 2011[5]
  • Замора трофейи: 2007–08
  • УЭФА Европа турнири рамзий жамоаси: 2008[6], 2012[7]
  • ФИФА Wорлд ХИ: 2008, 2009, 2010, 2011, 2012
  • ФИФА/ФИФПро Жаҳоннинг энг яхши дарвозабони: 2008, 2009, 2010, 2011
  • ИФФҲС Энг яхши дарвозабон: 2008, 2009, 2010, 2011, 2012
  • ФИФА.cом Йилнинг рамзий жамоаси: 2008[8]
  • ФИФА Жаҳон чемпионати олтин қўлқопи: 2010 [9]
  • ФИФА Жаҳон чемпионати юлдузлар жамоаси: 2010
  • Астурия шаҳзодаси мукофоти: 2012

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

2009-йилдан бошлаб, испан спорт телебошловчиси бўлмиш Сара Карбонеро билан муносабатда бўлиб юрибди.

Хайрия ишлари

[edit | edit source]
  • 2011 йили ўз хоҳишига биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мингйиллик дастурининг кўнгилли элчиси бўлиб тайинланди.
  • 2011 йил 28 декабрда ёшлар ўртасида ишсизликка қарши хайрия ўйинини ташкил этди. Ўйинда машҳур инсонлар қатнашишди. Уларни орасида Реал Мадриднинг ўйинчиси Эстебан Гранеро, Мигел Торрес, Хосе Антонио Реес, Рубен Де Ла Ред, Фабио Каннаваро, Фернандо Ерро, шунингдек, бошқа испан спортчилари ва артислати Алехандро Санз, Давид Бустаманте, Серхио Гарсия, Эктор Барбера ва Алваро Баутисталар қатнашишди.

Қизиқарли фактлар

[edit | edit source]
  • Ҳозирда дунёдаги энг кучли дарвозабон Икер Касиляс яна бир машҳур дарвозабон Петр Чех билан бир кунда туғилган экан (20 май). Икер Чехдан бир ёшга катта.
  • Барселона ярим ҳимоячиси Хави билан қалин дўст.
  • Яна бир энг яқин дўстларидан бири – Серхио Рамос.
  • 2007 йили Икер Жауме Серранинг “Гол 2: Ҳаёт худди орзу” номли тўлиқ метражли филмида ўзини ўйнади. Шунингдек, бир қанча яна машҳур футболчилар ҳам иштирок этишди: Иван Элгуэра, Серхио Рамос, Роберто Карлос, Девид Бекхем, Раул Гонсалез, Зайниддин Зидан, Роналдо, Робинё, Мичел Салгадо, Стив Макманаман, Тиэрри Анри, Сеск Фабрегас, Фредди Юнгберг, Енс Леман ва мураббий Арсен Венгер.
  • 2011 йил 28 декабрда ўтказилиши режалаштирган хайрия ўйиндан олдин овқатдан аллергия қўзиб, юзи шишиб кетди. Бу воқеани у "Кўринишим худди Рокки Балбоа билан жанг ўтказилгандан кейинги ҳолатдагидек ёки 20 киши билан уришгандекман." деб ҳазилона изоҳлади.[10] Қўзғаган аллергия унинг ўйинга тушишига ҳалал бермади.

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Икер Cасиллас Фернандез“. Реалмадрид.cом. Қаралди: 27-июн 2008-йил. (Сеэ Ҳоноурс сеcтион)
  2. „Эл CСД cонcеде а Cасиллас ла Медалла де Оро де ла Реал Орден дел Мéрито Депортиво“ (Спаниш). Ас.cом (15-ноябр 2009-йил). Қаралди: 8-феврал 2011-йил.
  3. „Cасиллас се эмоcиона трас сер номбрадо Ҳижо Предилеcто де Навалаcруз“ (Спаниш). марcа.cом (30-август 2010-йил). Қаралди: 8-феврал 2011-йил.
  4. „Икер Cасиллас серá номбрадо Ҳижо Предилеcто де Мóстолес эл прóхимо 16 де септиэмбре“ (Спаниш). Ас.cом (30-август 2010-йил). Қаралди: 8-феврал 2011-йил.
  5. „Теам оф тҳе Еар 2010 анноунcед“. уэфа.cом (20-январ 2010-йил). Қаралди: 20-январ 2010-йил.
  6. „Спаин доминате Теам оф тҳе Тоурнамент“. УЭФА.cом (30-июн 2008-йил). 2008-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2008-йил. „архив нусхаси“. 2008-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-январ.
  7. „Спаин доминате Теам оф тҳе Тоурнамент“. УЭФА.cом (2-июл 2012-йил). Қаралди: 2-июл 2012-йил.
  8. „2008 Теам оф тҳе Еар ревеалед“. ФИФА.cом (19-январ 2009-йил). 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2009-йил. „архив нусхаси“. 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-август.
  9. „Голден аwардс фор топ ФИФА Wорлд Cуп Трио“. ФИФА.cом (15-декабр 2010-йил). 2012-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2011-йил. „архив нусхаси“. 2012-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-декабр.
  10. „Касильяс: "Выгляжу так, будто дрался против Рокки Бальбоа"“. меренгуэс.ру. Қаралди: 28 декабрь 2011.