Jump to content

Илмий-оммабоп кино

From Vikipediya

Илмий-оммабоп кино – илмий кино тури. Барча илм жабҳалари – фан, техника муваффақиятлари тарғиб қилинади, ижтимоий-сиёсий ва маданий қаётнинг турли жиҳатларини акс эттиради. Илк бор 1897-йилда кўрсатилган. Илмий публицистика ва киножурнал шаклида бўлади. Табиат ва жамият тараққиёти қонуниятларини хулосалаб кўрсатади, мураккаб илмий муаммоларни оммага тушунарли қилиб етказади. Ўзбекистонда имий-оммабоп кино ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудияси бор. „Ғўза зараркунандаларига қарши кураш“ (режиссёр Н. Саидов), „Халқобод“ (режиссёр И. Гибалевич), „Ўзбек атласи“ (режиссёр С. Давлатов), „Сув келди“, „Турналар чўли“ (режиссёр Д. Салимое) ва бошқалар филмлар шу студияда ишлаб чиқарилган.

Адабиётлар

[edit | edit source]