Жанубий Каролина
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Cолумбиа | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Cолумбиа Чарлестон Нортҳ Чарлестон | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 40-ўринда 82,932 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 25-ўринда 4,255,083 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 27-ўринда $136,125 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
40-бўлиб 2 ноябр 1889 | ||||
Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
Қисқартма | СC [45] | ||||
Штат гули | Еллоw Жессамине | ||||
Штат дарахти | Cаббаге Палметто |
Жанубий каролина - АҚШнинг жанубишарқидаги штат. Атлантика океани соҳилида. Майд. 80,5 минг км2. Аҳолиси 4,06 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Колумбия ш. Штатнинг жанубишарқи Атлантика бўйи паст-текислигида, шим.ғарбида Пидмонт платоси ва Аппалачи тоғининг тармоқлари бор. Энг баланд жойи 1087 м. Дарё кўп. Иқлими субтропик, январнинг ўртача температураси 4—10°, июлники 24—26°. Ўртача йиллик ёғин 1000–1200 мм. Йирик дарёларида кема қатнайди. Ғарбида аралаш ўрмонлар бор. АҚШ иттифоғига 21 август 1959 йилда кирган.
Жанубий Каролина хўжалигида саноат етакчи ўринда. Тўқимачилик саноати ривожланган. Штатдаги ишчиларнинг ярмига яқини шу саноатда банд. Йирик марказлари: Огаста, Колумбия, Гринвилл ва бошқалар Металлсозлик, кемасозлик, трикотаж, тикувчилик, ёғочсозлик, селлюлоза-қоғоз, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Атом саноати марказларидан бири. Деҳқончилик қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг қарийб 70%ини беради. Асосий экинлари — пахта, тамаки, маккажўхори. Буғдой, шоли, ер ёнғоқ ҳам экилади. Боғдорчилик ва полизчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол ва чўчқа боқилади. Энг катта порти — Чарлстон.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |