Жокякарта
Жокякарта, Ёгякарта - Индонезиядаги шаҳар, Я. ва оролда. Алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган. Аҳолиси 3,1 млн. киши (2000, шаҳар атрофи билан). Темир йўл ва шоссе йўллар тугуни. Халқаро аэропорт бор. Ж. қадимдан ҳунармандчилик маркази: махсус усулда газлама (батика) тўқилади, кумушдан бадиий буюмлар тайёрланади, ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Шоли оқлаш, шакарқанд, тамаки ва тўқимачилик корхоналари бор. Ж. мамлакатнинг қад. маданият маркази. Меъморий ёдгорликларидан Ж. султонининг саройи (1755—60) ва б. сақланган. Хусусий музей, табиий боғ, мусулмонлар университетлари бор. Туристлар кўп келади.
Тарихий манбаларда Ж. дастлаб 18-аср бошидан тилга олинган. 1755 й.дан голландлар назоратидаги Ж. султонлигининг пойтахти, 1946—49 йилларда Индонезия Республикасининг вақтинча пойтахти бўлган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |