Jump to content

Каттақўрғон сув омбори

From Vikipediya
Каттақўрғон сув омбори (шимолий четида)

Каттақўрғон сув омборигидротехника иншооти, Ўзбекистонда биринчи қурилган сув омбори. Каттақўрғон шаҳри яқинида табиий чуқурликда барпо этилган. Каттақўрғон сув омборио. Зарафшон водийсидаги экин майдонларини сув билан таъминлайди ва Зарафшон (Қорадарё) дарёси сув режимини тартибга солади, сел ва тошқин сувларини жамғаради. 1940—1951 йиллар давомида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Каттақўрғон сув омборио.нинг асосий иншооти комплекси сув чиқаргичли тўғон, сув келтириладиган ва сув оқиб кетадиган каналлардан иборат. 1941-йилда уз. 4 км, баландлиги 28 м тупроқтўғон кўтарилди (кейинчалик тўғон баландлиги 31,5 м га етказилди). Сув омборининг ҳажми йилдан-йилга ошириб борилди ва 1954-йилда лойиҳада кўрсатилган миқдор — 662 млн. м³ га етказилди. Узунлиги 28 км, сув сарфи 45 м³/с сув келтирувчи канал ва уз. 15,2 км, сув сарфи 123 м³/с сув чиқарувчи канал қурилди. 1956-йил сув келтирувчи канал реконструксия қилиниб, унинг сув ўтказиш имконияти 100 м³/с га етказилди, ўзани тўғриланиб, кенгайтирилди ва ўзанга бетон тўшама ётқизилди. Натижада канал уз. 21,2 км га етди. Тўғон (максимал баландлиги 28,62 м, уз. 3915 м) ва қулоқларнинг реконструксия қилиниши натижасида (1968-йилда) Каттақўрғон сув омборио. сиғими 900 млн. м³ га етказилди, шундан фойдали сиғими 840 млн. м³. Сув юзаси майдони 79,5 км². Узунлиги 15 км, максимал эни 10 км, ўртача эни 5,3 км, максимал чуқ. 25 м, ўртача чуқ. 11,3 м.

Каттақўрғон сув омборио. суви билан Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги 94 минг га ер суғорилади ва 150 минг га ернинг сув таъминоти яхшиланган. Каттақўрғон сув омборио. суви канал билан Қорадарёга қуйилади. Сув омборида балиқчилик тез ривожланди, йилига ўрта ҳисобда 240—250 с балиқ овланади.

Зиямиддин Артукметов, Абдураҳим Эрматов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил