Jump to content

Куйиш

From Vikipediya

Куйиш (тиббиётда) — юқори ҳарорат, кимёвий моддалар (ишқор, кислота, оғир металларнинг тузлари ва бошқалар), электр токи ва радиоактив нурлар таъ-сирида тўқималарнинг шикастланиши. Шунга кўра, термик куйиш, кимёвий моддалар ва нурлар таъсирида куйиш фарқ қилинади. Турмуш ва ишлаб чиқаришда юқори температура таъсирида куйиш, яъни термик куйиш кўп учрайди.

Тўқималарнинг зарарланишига қараб куйиш нинг 4 даражаси фарқланади: И дара ж а да — тери қизариб, бир оз ши-шади, 4—5 кундан сўнг тузала бошлайди. ИИ даражада — қизарган тери юзасида тиниқ, сарғиш, суюқлик билан тўла пуфакчалар пайдо бўлади, улар ёрилганда терининг юза қавати очилиб, безиллаб туради. Ярага инфексия туш-маса, 10—15 кунда чандиқсиз тузалади. ИИИ даражада — терининг ҳамма қанати ўлади (тери усти қорайиб кета-ди — некроз). ИВ даражада — тери ва тери ости тўқималари (пай, мускуллар ва ҳатто суяклар) куйиб кўмирга айланади. Одатда, куйган жой жуда секин тузалади, кўпинча ўша жойда чу-қур чандиқлар пайдо бўлади. Айниқса, киши юзидаги чандиқлар ҳуснни бу-зади. Бўйин ва бўғим атрофидаги чан-диклар (оғир турлари) улар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин (қаранг Контрактура).

Куйишнинг оғир-енгиллиги фақат куйиш даражасига қараб эмас, балки қанча жой куйганлигига, яъни шикастланган кишининг бутун гавда юзасига қараб (% ҳисобида) аниқланади.

К.да бериладиган биринчи ёрдам тутаётган, ёнган ёки кимёвий моддалартўкилган кийимни ечиб ёки қирқиб олиш, куйган жойга асептик боғлов қўйишдан иборат. И даражали К.да куйган жойга 79° ли спирт, арак,, одеколон, маргансовканинг нимранг эрит-маси суртилади. Гавданинг кўп қисми куйганда беморни тезлик билан даволаш муассасасига олиб бориш керак. Биринчи ёрдам кўрсатишда куйган жойдаги пуфакчаларни ёриш, ҳар хил малҳамлар қўйиш, хусусан, сийдик боғлаш ярамайди.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил