Марибор
Appearance
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марибор — Словениядаги шаҳар, Драва дарёси соҳилида. Аҳолиси 114,8 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик ва металлсозлик саноатлари ривожланган. Киме, тўқимачилик, қоғоз, кўн-поябзал, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ўлкашунослик музейи, бадиий галерея бор. Меъморий ёдгорликларидан 16-аср қурилган қаср, собор (12— 16-асрлар), ратуша (16-аср) сақланган. Шаҳар яқинида Драва дарёсида ГЕС каскади қурилган. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |