Jump to content

Морфема

From Vikipediya

Морфема (юнонча: морпҳе — шакл) — ўзига хос шакл ва маънога эга бўлган, бошқа маъноли қисмларга бўлинмайдиган, сўз (лексема) ясаш ёки сўзнинг шаклини ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган лисоний бирлик. Морфемалар ўзбек тилида, асосан, аффикс (қўшимча) ҳолатида бўлади. Масалан, -чи (курашчи), -шунос (сиёсацҳунос), (тароқ), -ки (тепки), -ли (ақлли), -чан (ишчан), -ла (тузла), -илла (тақилла), -лар (болалар), -роқ, (каттароқ), -мтир (қорамтир) ва ҳоказо.

Морфемалар асосий вазифасига кўра, 2 турга бўлинади; сўз ясовчилар ва сўзнинг шаклини ясовчилар. Со'з ясовчи морфемалар янги-янги лексемалар ҳосил қилиш учун қўлланади ва ўзбек тили луғат (лексик) қатламининг бойишида муҳим рол ўйнайди. Сўз шакли ҳосил қилувчи морфемалар сўзнинг қўшимча маъно ифодаловчи шаклини ясайди. Масалан: дарахтлар (дарахт сўзининг кўплик шакли), баландроқ (баланд сўзининг даража шакли), сарғиш (сариқ сўзининг озайтирма шакли) келдим (кел феълининг ўтган замон биринчи шахс бирлик шакли) ва бошқа Морфемалар мустақил қўлланмайди, луғавий маъно ифодалай олмайди, фақат сўзнинг луғавий ва грамматик маънолари шаклланишига хизмат қилади. Сўз таркибида Морфема иштирок этмаслиги ҳам мумкин. „Морфема“ термини ва тушунчасини тилшуносликка полякрус тилшуноси И.А.Бодуэн де Куртене киритган. Лекин Морфеманинг И.А.Бодуэн де Куртене талқини билан ушбу, ҳозирги талқини ўртасида бир қадар фарқ бор.

Азим Ҳожиев, Неъмат Маҳкамов[1].

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил