Jump to content

Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси

From Vikipediya
Мадраса
Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Бухоро вилояти
Шаҳар Бухоро
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Муҳаммадёр оталиқ
Бинокорлик ташаббусчиси Муҳаммадёр оталиқ
Асосий сана:
1668—1669-йиллар
Ҳолати Сақланиб қолмаган
Ҳужралар сони 23 та


Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси — Бухоро мадрасаси. Мадраса ҳозирги кунда сақланиб қолмаган. Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси 1668—1669-йилларда Оталиқ гузарида[1], Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган аштархоний ҳукмдор Абдулазизхон даврида Муҳаммадёр оталиқ томонидан бунёд этилган. Қадимда оталиқ гузари Бозори нав номи билан номланган. Мазкур мадаса гузар масжиди билан бир даврда қурилган. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатларини ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Мадраса вақф ҳужжатида мадраса Хўжамқулибий мадрасасига қўшиб қурилган. Мадраса учун Санжин мавзесида 400, Самжин туманида 300, Миёнқолда Талибарқут, Ҳазара мавзеларида 132 таноб ерларни вақф қилади. Мазкур вақф ҳужжати 1079-йил жумад ул-аввал ойида (1668-йил октябр-ноябр) расмийлаштирилган. Мадрасада кутубхона ҳам мавжуд бўлиб, ноёб китоблари мавжуд бўлган. Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси ички ва ташқи ҳужралардан иборат бўлган. Мазкур мадраса ҳужраларида икки нафардан 36 та талаба истиқомат қилган. Мадрасада мутаввали ўқиш жараёнларини назорат қилиб турган. Узурли сабабсиз 2 ойи 10 кун дарсга қатнашмаган талабалар ўқишдан четлаштирилган. Муҳаммадёрбий оталиқ аштархонийлар сулоласи даврида яшаган. Ушбу ўқув даргоҳида совет инқилобига қадар дарс ўтилган. Мадрасада ХХ асрнинг биринчи чорагида таҳсил олган талабалари қори Саййид Мухтор Бухорий ва Ҳабибуллоҳ тўғрисида маълумотлар мавжуд. Олга Сухарева Муҳаммадёрбий оталиқ номи билан гузар номланганини ёзган[2]. Муҳаммадёрбий оталиқ мадрасаси 23 та ҳужрадан иборат бўлган. Ушбу мадраса Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган.


Манбалар

[edit | edit source]
  1. Раҳматова С, Қурбонов Ҳ. Бухоро гузарлари тарихидан лавҳалар. Бухоро: Бухоро нашриёти, 1995 — 144-бет. 
  2. Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи Нофейи (Фойдали тарих). Тошкент: Академия нашриёти, 2001 — 122-бет.