Jump to content

Мусича

From Vikipediya
Мусича

Мусича (Спилопелиа сенегаленсис) — каптарсимонлар оиласи ғурраклар уруғига мансуб қуш. Думи узун, бошқа каптарсимонларга нисбатан кичик. Танасининг орқа томонидаги патлари бир хил кулранг, бўйни орқасида қора рангли ярим ҳалқаси бор. Уруғнинг бошқа турларидан гавдасининг кичиклиги (узунлиги 14–30 см), дарахтлар шохига ин қурмаслиги билан фарқ қилади.

Ўрта Осиёда кенг тарқалган, турар жойлар яқинида яшайди. Биноларнинг бўғотларига ин қуради, 2–3 та тухум қўяди. Бир йилда бир неча марта бола очади. Ўтроқ яшайди. Ўсимликлар уруғи, жумладан, дон ва нон увоқлари билан озиқланади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил