Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Тури | ҳарбий |
---|---|
Мақоми | амалда |
Ишга тушган санаси | 1992-йил 30-сентябр |
Жойлашуви | Тошкент, 100023, Мирзо Улуғбек кўчаси, 100-уй |
Ҳудудий хизмати | Ўзбекистон |
Вазир | Шуҳрат Холмуҳаммедов |
Бош маҳкамаси | Вазирлик |
Вебсайти | мудофаа.уз |
Тил(лар)и | Ўзбек |
Ҳамкор ташкилотлари |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 31-августдаги „Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида“ги Баёнотида „Давлат мустақиллигини, ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида Мудофаа ишлари вазирлиги ва Миллий гвардия тузилди[1].
Республика ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлиги, СССР Давлат хавфсизлик комитети ҳамда Ички қўшинлари Ўзбекистон Республикаси юрисдиксиясига олинади“, деб кўрсатилган эди. Бу 1991-йил 31 августда қабул қилинган „Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида“ги қонунда „Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш, Миллий гвардия ва муқобил хизматни ташкил этиш ҳуқуқига эга“ деб ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Бу амалда ёш республикага ҳарбий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини берди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 1991-йил 6-сентябрдаги фармонига асосан, Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди, унинг штат тизими ва ваколатлари белгиланди. 1991-йил 10 сентябрдаги фармонга биноан, Мудофаа Вазири айни вақтда Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991-йил 25-октябрдаги қарорига биноан, Мудофаа ишлари вазирлигининг ҳуқуқий мақоми, тузилиши ва низомлари тасдиқланди. Туркистон ҳарбий округи бошқарув органлари негизида Мудофаа ишлари вазирлиги Бош штаби ва бошқармалари тузилди.[2]
Вазирлар
[edit | edit source]- Рустам Аҳмедов (6.9.1991 - 29.8.1997)
- Ҳикматилла Турсунов (29.8.1991 - 17.3.2000)
- Юрий Агзамов (2000)
- Қодир Ғуломов (2000-2005)
- Руслан Мирзаев (2005-2008)
- Қобул Бердиев (17.09.2008 - 4.9.2017)
- Абдусалом Азизов (4.9.2017 - 11.02.2019)
- Баҳодир Қурбонов (11.02.2019 - 23.11.2024)
- Шуҳрат Холмуҳаммедов (ҳозиргача)
Яна қаранг
[edit | edit source]- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
- Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
- Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Телеграм саҳифаси Видео ЁуТубеда