Олтиариқ
Олтиариқ | |
---|---|
шаҳар | |
40°23′30″Н 71°28′36″Э / 40.39167°Н 71.47667°Э | |
Мамлакат | Ўзбекистон |
вилоят | Фарғона вилояти |
туман | Олтиариқ тумани |
Иқлим тури | қуруқ мўтадил |
Расмий тил(лар)и | О'збек |
Аҳолиси | 18 800 |
Миллий таркиб | О'збеклар,Руслар |
Конфессиявий таркиб | Ислом |
Вақт минтақаси | УТC+5 |
Автомобил коди | 40 |
|
Олтиариқ — Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги шаҳарча (1980 йилдан). Туман маркази. 470 м баландликда. Вилоят маркази (Фарғона шаҳри) дан 36 км, яқин темир йўл стансияси — Олтиариқ (6 км). Аҳолиси 11 минг киши (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, уйғур, татар, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. О.дан Марғилон—Қўқон, Водил—Учуй автомагистраллари ўтган. Аҳоли орасидаги ривоятда шаҳарчанинг қад. номи Лайлакхона ёки Лаклакхона (аҳрли зич жойлашган ер маъносида) бўлган дейилади. Олтиариқсой Қапчиғай дарасида 6 шаҳарча (Повулғон, Полосой, Лайлакхона, Янгиқўрғон, Жўра ва Киткон) ариқларига бўлинган. О. номи шундан келиб чиққан ва кейинроқ шаҳарча ва туман номига ўтган. Хонлик даврида (18— 19-асрлар) О. Марғилон вилояти Олтиариқ беклигининг маркази бўлган.
О.нинг Буғдойчи маҳалласида ўтмишда хонларнинг Кичик Ўрда деб номланган ёзги қароргоҳи жойлашган (ҳозирги Ўрданинг пахса девори крлдиклари сақланган).
Шаҳарчада туман ҳокимияти бино-си, маъмурий идоралар, 50 дан зиёд саноат, транспорт, алоқа, қурилиш корхоналари ва бошқа муассасалар бор. „Пахта-банк“, „Асакабанк“, Халқ банки, деҳқон бозори, 3 умумий таълим мактаби, маданият саройи, 3 жамоат кутубхонаси, туман тарихи музейи, теннис корти, марказий касалхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. „Мотамсаро она“ ҳайкали ўрнатилган марказий хиё-бон, Мустақиллик майдони мавжуд.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ҳамза шаҳарчаси