Пахтаорол (туман)
| ||
туман | ||
---|---|---|
Таркибида | Туркистон вилояти | |
Маъмурий маркази | Мирзакент | |
Асос солинган санаси | 1928-йил | |
Аким | Бейсенбаев Жамантай | |
Расмий тиллар | қозоқ | |
Аҳоли (2018) | 133 539[1] | |
Миллатлар таркиби |
Қозоқлар 83,22 % Тожиклар 8,11 % Ўзбеклар 3,73 % Руслар 1,49 % бошқалар 3,45 % (2015г.)[2] | |
Динлар таркиби | мусулмонлар | |
Майдони | 1,800 км² | |
Вақт минтақаси | УТC+6 | |
Телефон коди | +7 72534[3] | |
Автомобил рақами коди | Х, 13 | |
Расмий сайти | http://www.maqtaaral.kz/ | |
Харитада | ||
40°45′0″Н 68°35′0″Э / 40.75000°Н 68.58333°Э |
Пахтаорол — Туркистон вилоятининг жанубий қисмида жойлашган туман. Майдони 1,8 минг км² (вилоят ҳудудининг 1,5 %). Аҳолиси 133 539 киши[4]. Туман маркази — Мирзакент қишлоғи.
Тарихи
[edit | edit source]Олдинги Сирдарё губернияси, Ташқазақ уэзининг Йиржан бўлиси парчаланиб, шунинг асосида 1928-йили 3-сентябрда Йиржар тумани номи билан қайта ташкил этилди. 1930-йилда Пахтаорол номи берилди. 1997-йили 24-апрелда пахта этиштирувчи учта туман (Асиқата, Жетисай, Пахтаорол) парчаланиб, уларнинг ҳудуди қўшилиб маркази — Жетисай шаҳри номи билан Пахтаорол тумани ташкил топди. 2018-йил 5-июнда Пахтаорол тумани таркибидан Жетисай тумани ажралиб чиқди[5].
Аҳолиси
[edit | edit source]Туман аҳолиси 2013-йилги маълумот бўйича 297,931 кишини ташкил қилди, уларнинг ўртача зичлиги 1 км 2га 165,5 кишидан тўғри келади (2013). Туманда салмоқли қийматга эга миллатлар: қозоқлар, ўзбеклар, тожиклар ва бошқалар
Иқлими
[edit | edit source]Иқлими континентал, қиши қисқа ва илиқ, ёзи иссиқ. Январ ойининг йиллик ўртача ҳарорати −3-4 °C, июлники 28-29 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 200–250 мм.
Корхоналари
[edit | edit source]Туманда 37-та корхоналар 2007-йилнинг 1-чорагида 4-млрд 267-миллион тангалик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, шу йилнинг ривожланиш режасини 101,6 % бажарди.
Катта қишлоқлари
[edit | edit source]- Атакент
- Асиқата,
- Мирзакент
- Алғабас
- Жалин
- Бескетік,
- Қизилқум
- Сатбаев
Қишлоқ хўжалиги
[edit | edit source]Туман деҳқонлари 139-минг гектар экинзорнинг 122744 гектарига пахта, 4834-гектарига ғалла ўсимликлари, 5092-гектарига экинлар, 860-гектарига кўчатлар, 566,2-гектарига узум, 5830-гектарига буғдой экиб, ҳозирги кунда 1400-тонна буғдой, 29000-тонна кўкатлар, 37500- тонна меваларнинг ҳосили олинди.
Маданият, спорт
[edit | edit source]Туманда маданий ҳизмат бўйича 30 та маданият уйлари, клублар ва 36 та кутубхона бор.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Об изменении численности населения Туркестанской области в разрезе городов и районов с начала 2018 года до 1 сентября 2018 года“ (деадлинк). Министерство национальной экономики Республики Казахстан. Комитет по статистике. 2018-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-октябр.
- ↑ „Агентство Республики Казахстан по статистике. Этнодемографический сборник Республики Казахстан 2015“. 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-сентябр.
- ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-ноябр.
- ↑ Сайт Южно-Казахстанской области[сайт ишламайди]
- ↑ Указ Президента Республики Казахстан «Об изменениях в административно-территориальном устройстве Южно-Казахстанской области» от 5 июня 2018 года № 698