Jump to content

Пиндос (от зоти)

From Vikipediya
Пиндос билан чо'пон

Пиндос — қадимги от зоти (Фессалиан ёки Тессалиан[1] зоти деб ҳам аталади)[2].

Тессалиан (Фессалиан) зоти номи Қадимги Юнонистондаги Фессалия вилояти номидан келиб чиққан ва шу вилоят номи билан аталган. Пиндос зотининг номи Пиндус тоғ тизмасидан келиб чиққан (грекча: Πίνδος), Фессалия ва Эпир қўшни ҳудудлар бўлиб, бу зот этиштирилган биринчи ҳудудлар сифатида келтирилади. Бу зот антик даврдан ҳозирги кунгача етиштирилган[1], аммо замонавий Пиндослар қадимги зотлардан сезиларли даражада фарқ қилади[3].

Зотнинг хусусиятлари

[edit | edit source]

Бу зот тоғ пониларига тегишли. Бу зот чидамлилик ва яхши сакраш хусусиятлари билан ажралиб туради. Пиндосларнинг баландлиги 132 см га етади, оғирлиги эса 200 кг гача етади[4]. Ранг турлари (териси): дафна, қора, қуюқ дафна ва кулранг. Унинг ўзида жуда кичик кўзлари жойлашган катта боши, тор ва енгил танаси, узун бўйни, узун орқа томони билан ажралиб туради. Пиндос жуда заиф круп ва баланд думга эга. Замонавий Пиндослар оғир ва ўжар характерга эга[1].

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 „Пиндос, или тесальская лошадь“. 2016-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-ноябр.
  2. „Пиндос (Фессальская)“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-ноябр.
  3. „Пиндос Лошадь — Энциклопедия о Лошадях, Породы Лошадей с фото“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-ноябр.
  4. „Пиндос Пони (Фессальский Пони)“. 2013-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-ноябр.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Спрингате, Лйнда „Тwентй-фиве: Принcипал Понй Бреэдс оф тҳе Wорлд“, . Тҳе Энcйcлопедиа оф тҳе Ҳорсе, репринт, Неw Ёрк: Cресcент Боокс, 1998 — 205, с.в. "Пиндос Понй"-бет. ИСБН 0-517-18461-3. 

Ҳаволалар

[edit | edit source]