Jump to content

Қутб ёғдуси

From Vikipediya
Шимолий қутб ёғдуси, Аляска.

Қутб ёғдуси ёки шимол ёғдусиатмосферанинг юқори сийрак қатламида ҳосил бўладиган ёруғланиш. Шимолий кенгликларда у аурора бореалис (Қадимги Рим мифологиясида Аврора - шом маъбудаси, юнончада бореалис - "шимолий шамол") дейилади. Аурора бореалис кўпинча сентябр-октябр ҳамда март-апрел ойларида кузатилади. Жанубий яримшардаги қутб ёғдуси эса аурора аустралис (лотинча аустралис - "жануб") дейилади.

Шаклланиши

[edit | edit source]

Қутб ёғдулари зарядли заррачалар - ионларнинг Ер магнитосферасига (ер сатҳидан тахминан 80 км баландликда) секундига 300–1200 км тезликда келиб урилиши натижасида пайдо бўлади. Бу ионлар Қуёш шамоли деб аталувчи плазма оқимида келади. Ионлар одатда 1-15 кеВ даражасигача энергия ташийди; ва бу энергия атмосферадаги газ атомларига урилиб, уларнинг энергия даражасини кўтаради. Натижада зарбага учраган атомлар фотон чиқара бошлайди (бу ҳодисани неон лампаларида ҳам кузатиш мумкин). Қўзғалган атомлар одатда кислород бўлгани учун, қутб ёғдулари атомар кислород учун хос яшил рангда (тўлқин узунлиги 557.7 нм), паст энергия шароитида эса тўқ қизил рангда (630.0 нм) ёруғлик чиқаради. Ҳар бир ион зарбасидан сўнг нафақат фотонлар, балки электронлар нурланиши ҳам рўй бериб, электронлар эса ўз навбатида бошқа атомларга урилиб, улардан ҳам фотон ва электрон чиқариб, ҳодиса токи энергия тугагунча давом этаверади (0.5-1 секунд атрофида). Агар Қуёш шамоли интенсив бўлса, бу ёғдулар узоқ давом этади. Ёғдулардаги бошқа рангли тўлқинлар азот атомлари ва молекулаларининг нурланиши оқибатида ҳосил бўлади[1].

Кўринувчи ёруғликдан ташқари, қутб ёғдулари инфрақизил, ултрабинафша ва ҳатто рентген нурланишларини ҳам юзага келтиради. Лекин ултрабинафша ва рентген спектрдаги тўлқинлар атмосферада ютилиб кетади, шунинг учун уларни фақат коинотдан кузатиш мумкин.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Wҳй аре тҳере Cолорс ин тҳе Аурора?“. 2011-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 30-август.