Jump to content

Рейкявик

From Vikipediya

РейкявикИсландиянинг пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Исландия о.нинг жануби-ғарбий қисмида, Атлантика океанининг Фахсафлоуи қўлтиғи социлида жойдашган. Иқлими қиши юмшоқ субарктика денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 0,4°, июлда 11 — 12°. Қишда қўлтиқ суви музламайди. Йиллик ёғин 800 мм. Аҳолиси 135,6 минг киши (2022).

Рейкявик — трансатлантика йўлидаги муҳим порт. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Рейкявик — балиқ саноати ва савдосининг жаҳонда энг йирик марказларидан. Шаҳар саноати, асосан, балиқ хўжалиги ва балиқ овлаш флотига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ. Озиқ-овқат саноатида балиқ уни, мойи ва бошқа ишлаб чиқарилади. Кема верфи, поябзал, тўқимачилик саноати корхоналари, алюминий, семент заводлари ишлаб турибди. Балиқ саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Маиший эҳтиёжлар ва уйларни иситиш учун қайноқ ер ости сувларидан фойдаланилади. Университет, педагогика институти, институтлар миллий кенгаши, метеорология, паталогия ва бактериология институтлари; йирик кутубхоналар, музейлар, бадиий галерея, миллий театр бор. Шаҳар ўрнида 17-асргача қишлоқ бўлган. 1920-йилдан Исландия Қироллиги, 1944-йилдан Исландия Республикаси пойтахти[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил