Jump to content

Рицарлар

From Vikipediya

Рицарлар (нем, Риттер, дастлаб — чавандоз) — ўрта асрларда Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларида имтиёзли ижтимоий қатлам: кенг маънода — барча оқсуяк мулқдорлар (феодаллар), тор маънода — факат майда оқсуяк мулкдорлар. Вассаллик муносабатлари орқали ўз сенъорларига карам бўлган. Рицарлар улардан ер мулки (феод) олиб, эвазига қўшинда суворий хизматини ўтаганлар. Рицарларнинг жанговароти, қимматбаҳо оғир қуроллари (қилич, қалқон, совут) бўлиши лозим эди, у махсус рицарлик таълимини олган, турнирларда қатнашган. Рицарлар учун қуйидаги ахлоқий нормалар: жасурлик, омонатга садоқат, аёлларга нисбатан олижаноблик шарт булган. Шундан (мажозий маънода) рицарлар — фидокор, олижаноб инсонлар. 12—14-асрларда рицарлар ҳарбий куч сифатида катта аҳамиятга эга булган. 15—16-асрларда мунтазам армиялар тузилиши ва уқотар қуролларнинг тарқалиши билан уларга эҳтиёж қолмаган. рицарлар дворянлар табақасининг асосини ташкил этган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил