Jump to content

Саққо Бухорий

From Vikipediya

Саққо Бухорий – ХВИ асрда яшаб ижод этган бухоролик шоир.

Ҳаёти

[edit | edit source]

ХВИ асрда Бухорода яшаган ва мешкоблик (сув сотувчилик) қилган. Шу билан биргаликда шеърият билан ҳам фаол шуғулланган.Асл исми Баҳром дарвеш , „Саққо“ унинг адабий тахаллуси бўлиб , унинг касбини ифодалаган. Маълумотларга кўра ,у Шоҳ Қосим Анворга пайровлик қилиб , умр бўйи саққолик–мешкоблик қилган ва фақрликда яшаган. Икки йилча Ҳиндистонда яшаган ва Сарандобга сафар чоғида Ғўр вилоятига етганда ҳижрий 970 – милодий 1562 – 1563− йилда вафот этади ва қабри ҳам шу ердан ўрин олган.Бу ҳақидаги ма'лумотларни Абдий Гелений ва Фатҳий яратган та'рихларда кўришимиз мумкин.

Бадиий мероси

[edit | edit source]

Ма'лумотларга қараганда, шоир девон тартиб берган бўлиб ,улар бугунги кунда Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалар хазинасида 2265− ва 976−инвентар рақамлари остида сақланмоқда. Адабиёцҳунос М.Аҳмадов илк бор девонда жами 290 сатрни ташкил этган 15 ғазал , 3 қитъа,6 таърих ва 6 рубоийни „Гулшани адаб“ мажмуасининг 4-жилдида 1977−йилда эълон қилди. Олимнинг ма'лумотларига қараганда, Саққо Бухорийнинг поэтик меросини салкам тўрт минг байт (саккиз минг мисра)дан иборат ғазал,қитъа,таърих ва рубоийлар ташкил этади.Шоир ,асосан, тожик тилида ижод қилган. Юқоридаги манбаларга асосланиб ўзбек шоири Самандар Воҳидов унинг жами 35 байтни ташкил этувчи 5 та ғазалини ўзбек тилига таржима қилган.

Шеърий намуна

[edit | edit source]

Лола баромад зи боғ сурҳу сафеду сиёҳ,

Марҳами дил шуд ба боғ сурҳу сафеду сиёҳ.

Боруҳу холи зақон субҳ баромад чу меҳр,

Он маҳи чашму чароғ сурҳу сафеду сиёҳ.

Ба ташнаҳои ҳажри дўст, чу Саққо

Замона дашти адам ё сароб аз ин ду кадом аст?

Самандар Воҳидов таржимаси

[edit | edit source]

Лола билан тўлди боғ қизилу оқу қора,

Шифо топди дилда доғ қизилу оқу қора.

Юзида холи бирла чиқди гўзал субҳидам,

Ёқиб қуёшдин чироқ қизилу оқу қора.

Дўст ҳажри саҳросида сарсон Саққо даврон–

Дашти адам ё сароб – иккисидан қай бири?

Адабиётлар

[edit | edit source]

[1] [2]

  1. Сафаров, Охунжон. Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихининг айрим манзаралари (о'збекча). Бухоро, 2012 — 32-36-бет. 
  2. Бухоро давлат университети илмий ахбороти. Мешкобдан чиққан шоир (о'збек). БухДУ, 2007 — 40-43-бет.