Jump to content

Сайдиғанихўжа Исмоилов

From Vikipediya
Сайдиғанихўжа Исмоилов
Таваллуди 14-январ 1948-йил
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Вафоти 2022-йил 25-октябр(2022-10-25)
(74 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Касби эндокринолог, жарроҳ
Соҳаси тиббиёт
Иш жойлари Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
Таълими Патрис Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университети
Илмий даражаси тиббиёт фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Сайдиғанихўжа Ибрагимович Исмоилов (1948-йил 14-январ, Тошкент, Ўзбескитон ССР — 2022-йил 25-октябр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик олим, эндокринолог, жарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Эндокринологик ва диабетик ассоциациясининг раиси, Европа Қандли диабетни ўрганиш тадқиқот гуруҳи, Халқаро Диабет федерацияси, Халқаро Эндокрин жарроҳлар ассоциацияси, Америка диабетик ассоциацияси ва Америка клиник эндокринологлари ассоциациясининг аъзоси бўлган[1].

Биографияси

[edit | edit source]

Сайдиғанихўжа Исмоилов 1948-йил 14-январда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган[2]. 1972-йилда Патрис Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университетининг тиббиёт факултетини тугатган. 1972—1975-йилларда мазкур университетда аспирантура бўлимида таҳсил олган. 1975—1976-йилларда Шарбий ҳизматни ўтагача, аспирантурада ўқишни давом эттирган. 1977—1978-йилларда Бутун Иттифоқ жарроҳлик илмий марказининг Тошкент филиалида кичик илмий ходим сифатида фаолият юритган. 1978-йилда Москва шаҳрида Патрис Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университетида „Эркаклар жинсий аъзоларининг трасплантацияси (Клиник — экспериментал изланишлар)“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1978—1981-йилларда Ўрта Осиё медицина педиатрия институтининг Умумий жарроҳлик кафедраси ассистенти бўлиб фаолият юритиб келган. 1982-1988-йилларда ўлка тиббиёт илмий текшириш институтининг қалқонсимон без касаллигининг лабораториясида катта илмий ходим лавозимида ишлади[1]. 2022-йил 25-октябрда вафот этган[3][2].

Илмий фаолияти

[edit | edit source]

1988-йили Харков шаҳрида „Гипотиреозни даволаш мақсадида қалқонсимон без криоконсервацияси“ докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 590 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 та муаллифлик гувоҳномалари ва 30 та монография, 87 та услубий қўлланма муаллифи. Олим ташаббуси билан диабетик оёқ синдромининг нейроишемик шаклини даволаш ва олдини олиш учун В. В. Воҳидова номидаги Жарроҳлик маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Биокимё институти ҳамкорлигида диабетик оёқ синдромини ташхислаш ва олдини олиш мақсадида мамлакатда подоскопишлаб чиқилди[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. 2,0 2,1  ТАЪЗИЯ(ўзб.) Телеграм месенжерида
  3. „2022 йили йўқотганларимиз“.