Jump to content

Шивит

From Vikipediya

Шивит, укроп (Анетҳум) — соябонгуллилар оиласига мансуб бир йиллик, баъзан икки йиллик ўцимон ўсимлик; сабзавот экини. Осиё ва Африкада 4 тури о'сади. Бир йиллик хушбўй шивит (А. гравеоленс) тури Евросиё, Америка ва Африкада, Ўрта Осиёда кенг Тарқалган. Ўзбекистонда шивит қадимий экин ҳисобланади. Илдизи ўқ илдиз, ер устки қисми ўртача шохланган, баландлиги 18 — 36 см, 6 —12 та тик турувчи сочма барглардан иборат. Гули соябон, икки жинсли. Уруги майда, оч ва тўқ жигарранг. У. совуқка чидамли, еругсевар, дастлабки ривожланиш пайтида намликка айниқса талабчан. Барглари таркибида С, В,, В2, РР, Р витаминлари, каротин, фолат кислота, темир, калий, калций, фосфор тузлари, эфир мойлари мавжуд. Шивит кундалик озиқ-овқат истеъмолида, бодринг, помидор ва бошқа сабзавотларни тузлашда ишлатилади, тиббиётда турли дорилар тайёрланади, саноатда шивит ёғи олинади. Уруғи 7—20 кунда униб чиқади, 30—40 кунда ўрилади, 60—70 кунда тўлиқ гуллайди. Ўсув даври қисқа бўлганлиги учун шивитни бир неча марта экиб, ҳосил олиш мумкин. Қишда иссиқхоналарда, очиқ далага эрта баҳорда экилади. Экиш чуқурлиги 2 —3 см. Ўзбекистонда шивитнинг Ўзбекистон243 ва Ором навлари экилади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Ҳакимов С. А., Ҳакимов А. С, Тошмуҳамедов А. А., Укроп, сабзавот ва полиз экинлари уругчилиги, Т., 2003.