Суккот
Суккот (ивритча: סוכות – чодирлар байрами) — яҳудийлар Мисрдаги қулликдан озод бўлганларидан сўнг, чўлда чодирларда кун кечирганларини хотирлаб ўтказиладиган маросим. Қадимда яҳудийлар мазкур маросим кунларида Қуддусга зиёратга борганлар. Бугунга келиб бу анъана тусидан чиққан. Суккот тишре (сентябр-октябр) ойининг 15-кунидан бошланиб 7 кун давом этади. Яҳудийлар бу муддат давомида анъанавий равишда, ўз уйларининг олдига чодир қурадилар. Ҳар йили бир марта „Таврот“ ўқиб чиқилиб, охирида Суккот бошланишининг 9-куни хатм байрами "Симхат Тора " (ибр. „Таврот қувончи“) нишонланади. Ҳар бир яҳудий хонадонида „Таврот“ бўлиб, унга нисбатан ҳурмат ҳамма нарсадан устун туради. Бирор йиғилишда „Таврот“ ерга тушириб юборилгудек бўлса, у ерда бўлганларнинг барчаси каффорати эвазига 30 кун рўза тутишлари шарт бўлиб қолади[1].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 351.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |