Jump to content

Сулавеси

From Vikipediya
Сулавеси
География
Майдони 174 600 км2
Денгиз сатҳидан баландлиги 985 ва 1929 м.
Энг баланд нуқтаси Бунту Рантемарио
Ма'мурият
Давлат Индонезия
Минтақа Индонезия
Демография
Аҳолиси 18 455 058
Қо'шимча ма'лумот

Сулавеси, Селебес - Малай архипелагининг йирик оролларидан бири, Катта Зонд о.лари таркибида, Индонезия ҳудуди. Майдони 170 минг км². Гранит ва гнейслардан, мезозой оҳактошлари, ёш чўкинди ва вулкан жинсларидан тузилган. Релефи тоғли, энг баланд жойи — 3440 м (Рантекомбола тоғи), Минахаса ярим оролда Клабат ва Сопутан ҳаракатдаги вулканлар бор. Иқлими субекваториал, муссонли, шимолида экваториал иқлим. Ўртача ойлик тралар 25 — 27°, йиллик ёғин 2000–2500 мм. Сернам тропик ўрмонлар, жанубида баланд бўйли ўтли саванналар бор. Бир нечта қўриқхоналар ташкил этилган. Фойдали қазилмалардан темир ва никел рудалари топилган. Кокос палмаси, кофе плантациялари бор, шоли, батат, зираворлар етиштирилади. Балиқ овланади. С.да 1минг йиллик охиридан 17-асргача Боне, Гова, Лулу каби давлатлар бўлган. 17-асрдан 20-аср бошларигача голланд мустамлакачилари қўл остида эди. 1949-йилдан Индонезия таркибида.