Jump to content

Temir xotin

From Vikipediya
Темир Хотин
Режиссёр(лар) Исамат Эргашев
Продюсер(лар) Исамат Эргашев
Ссенарийнавис(лар) Шароф Бошбеков
Маҳмуд Тўйчиев
Ролларда Мурод Ражабов
Дилором Эгамбердиева
Жамшид Зокиров
Ғани А'замов
Бастакор(лар) Фаррух Зокиров
Рустам Илёсов
Кинематография Рифқат Иброҳимов
Дистрибютор Ўзбекфилм
Чиқарилган санаси Ўзбекистон байроғи Тошкент, 1990-йил
Мамлакат Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Тил ўзбекча

„Темир хотин“ — Шароф Бошбековнинг шу номли асари бўйича, режиссор Исамат Эргашевнинг 1990-йилда суратга олинган кинофилми. Филм қишлоқ ҳаётидаги ташвишларни ёритади.[1]

Сюжети

[edit | edit source]

Механизатор Қўчқор ака оддий қишлоқ ҳаёти кечиради. Бир куни уйга одатдагидек ичиб келиб, тўполон қилганидан сўнг, унинг хотини болаларни кўтариб, уйдан кетади („сабоқ“ бўлсин, дея). Шу куни Қўчқор аканинг уйига унинг таниши бўлмиш шаҳарлик муҳандис-роботехник Олимтой келади. Олимтой шу қишлоққа пахта терувчи гиноид-роботни олиб келиб, синов ишларини бошламоқчи бўлади. Қўчқор акага робот ёқиб қолади, унга „Аломат“ деган исм қўяди. Ҳатто у билан оила қуриш учун дўсти Дасаевни олиб келиб, унга никоҳ ўқиттиради. Бу орада Аломат қишлоқлик одамлар ҳаётини таҳлил қилиб, когнитив диссонансга учрайди ва юқори кучланишли трансформаторга уланиб, худкушлик қилади. Олимтой буни Қўчқор акадан кўради, у роботни ўта мушкул ишлар билан қийнаб юборганини таъкидлайди. Қўчқор ака бу айбловларни рад этади, Аломатга ҳар ўзбек аёли қиладиган кундалик ишининг ярмини ҳам юкламаганини айтади.

Ролларда

[edit | edit source]
Актёр Рол
Мурод Ражабов Қўчқор ака бош қаҳрамон Қўчқор ака
Дилором Эгамбердиева Аломат робот Аломат
Дилором Қамбарова Қумри хотини Қумри
Жамшид Зокиров Олимтой робототехник Олимтой
Наби Раҳимов киноартист киноартист
Ғани Аъзамов Дасаев мулла Дасаев

Тасвирий гуруҳ

[edit | edit source]
Тасвирий гуруҳ

Аббос Тўлаганов, Бобур Раҳмонов

Саундтрек

[edit | edit source]

"Оқ ва қора", Фаррух Зокиров ва Ялла ансамбли, Юлдуз Усмонова.

Техник маълумотлар

[edit | edit source]
  • „Ўзбекфилм“ давлат аксиядорлик компанияси томонидан суратга олинган.
  • Бадиий филм, рангли.

Манбалар

[edit | edit source]