Адҳам Аҳмадбоев
Аҳмадбоев Адҳам Акромович | |
---|---|
Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси | |
Мансаб даври 4-январ 2017-йил – 1-март 2017-йилгача | |
Президент | Шавкат Мирзиёев |
Ўтмишдоши | Жамшид Файзиев |
Вориси | Отабек Муродов |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири | |
Мансаб даври 13-декабр 2013-йил – 4-январ 2017-йилгача | |
Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
Ўтмишдоши | Баҳодир Матлюбов |
Вориси | Абдусалом Азизов |
Шахсий маълумотлари | |
Таваллуди |
14-феврал 1962-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР |
Фуқаролиги | Ўзбекистон |
Хизмат йиллари | 1984-йилдан |
Унвони |
Генерал-маёр (2011-2014) Генерал-лейтенант (2014-2017) Полковник (2017-йилдан) |
Аҳмадбоев Адҳам Акромович (ўзбекча: Аҳмадбоев Адҳам Акромович, Ахмедбаэв Адхам Акрамович[1]; 1962-йил 14-феврал, Тошкент) — 2013-2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017-йилда Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси.
Биографияси
[edit | edit source]Ички ишлар идораларидаги фаолиятини 1984-йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур (собиқ октябр) тумани милициясида участка нозири лавозмидан бошлаган.
1989-йилдан 2004-йилгача Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри Ички ишлар идораларида турли лавозимларда ишлаган.
2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий таркиб бўйича махсус инспексияси бошлиғи.
2005-2006 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими.
2006-2011 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.
2011-2013 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти.
2013-йилдан 2017-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири[2].
2017-йил 4-январдан 1-мартгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси[3].
2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида кафедра мудири.[4]
Оиласи
[edit | edit source]Отаси — Аҳмадбоев Акром Ғуломович, Саноатконтехназорат раиси бўлган[5]. Қудаси Шодиев Абдукарим Абдураҳмонович — 1999-йилдан 2018-йилгача Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбари бўлган. 2018-йил 9-февралда қамоққа олинган. Унинг кейинги тақдири жамоатчиликка номаълум[6].
Икки нафар фарзанди бор.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Вазир ва уринбосарлар, 2015-09-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-09-02
- ↑ Биографияси, 2016-03-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-10-16
- ↑ Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбари ўзгарди
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
- ↑ Аҳмадбоев
- ↑ Абдукарим Шодиэв ушланди
Яна қаранг
[edit | edit source]- Зокир Алматов
- Баҳодир Матлюбов
- Пўлат Бобожонов
- Абдусалом Азизов
- Муиджон Тоҳирий
- Амалдаги ички ишлар вазирлари