Jump to content

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

From Vikipediya
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Қисқартма ИИВ
Тури Ҳарбий, Ҳуқуқий
Мақоми Вазирлик
Шиори "Халқ манфаатларига хизмат қилиш"
Ишга тушган санаси 1991-йил 25-август
Ҳудудий хизмати Ўзбекистон
Вазир Пўлат Бобожонов
Ишчилар сони 120 000 дан ортиқ
Вебсайти гов.уз/иив
Тил(лар)и Ўзбек тили
Мап

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимияти органи ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида фуқаро ва инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоялашда давлат бошқарувини амалга оширадиган, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ва Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга оширади.

Тарихи

[edit | edit source]

1919-йил 26-июнда Туркистон АССР Ички Ишлар Халқ Комиссариатининг „Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикасидаги Совет ишчи-деҳқон милицияси тўғрисидаги Низом“, ўша йилнинг июл ойида қабул қилинган „Туркистон АССРда, жиноий қидирувни ташкил этиш тўғрисидаги Низом“, 1948 иилда қабул қилинган „Милиция постлари ва патрул хизматининг Низоми“, 1953 йил 20-июлдаги Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг „Ўзбекистон ССРда жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари тўғрисида“ги қарори, ички ишлар идораларида дастлабки тергов юритиш ҳуқуқини берган собиқ иттифоқ Олий Кенгаши Раёсатининг 1963 йил 6-апрелдаги „Жамоат тартибини сақлаш идораларига дастлабки терговни олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисида“ги фармонлари Ўзбекистон ССР ички ишлар органлари фаолиятининг асоси бўлган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, ички ишлар идоралари фаолиятида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8-январдаги 16—сонли „Ички ишлар идораларида хизмат ўташ тартиби ҳақидаги Низом“, 2001 йил 27 март куни Ўзбекистон Президентининг „Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида“ги фармони асосида ишламоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Низоми ва тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25-октабрдаги № 270-сонли қарори билан тасдиқланган. 2006-йил 25-октабрдаги Олий Мажлис қарорига мувофиқ, шу кун ички ишлар ходимлари куни деб белгиланди.

ИИВ махсус белгилари

[edit | edit source]

ИИВнинг байроғи намунаси — тўқ кулранг тўгрибурчакли матодир, унинг олд ва орқа томонлари марказида гералʹдик белги — диаметри 98 см бўлган айлана ичига чизилган ИИВнинг эмблемаси тасвирланган. Гералдик белги — ИИВнинг эмблемаси (ўнг томондаги суратда, таҳр.) четлари бронза рангда ҳошияланган ҳалқали тўқ кумуш айлана кўринишига эга. Ички чизиқ марказида ҳаётий кучни ифодаловчи қизил рангли йўл-йўл чизиқ туширилган. Ҳалқали чизиқнинг тепа қисмида идоравий мансубликни кўрсатувчи сўзлар ёзилган, ёзувлар қатъият, матонат ва шон-шарафни ифодаловчи иккита саккиз қиррали юлдуз билан бир-биридан ажратилган. Айлана ўртасида четлари миллий орнамент билан безатилган, ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояни ифодаловчи қалқон тасвирланган. Унинг марказида доира ичига чизилган ўнгга айланишни акс эттирувчи октограмма бўлиб, у тартиб, мувозанат ва камолотга етишишни англатади. Қалқон ортида — тиғи пастга қаратилган ва диагонал тарзда кесишган икки шамшир — куч ва ҳимоянинг қадимий рамзи жойлашган. Қалқон ва шамширлар ортида тилла рангда ишланган, қанотлари ёйилган, омад ва бахт рамзи бўлган Хумо қуши тасвирланган.

Ташкилий тузилиши

[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий девони қуйидаги органлардан тузилган:

Котибият
Ташкилий бошқармаси
Ўз хавфсизлиги бошқармаси
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Интерпол миллий марказий бюроси
Матбуот хизмати
Ҳарбий сафарбарлик ишлари ва фуқаролар мудофааси бўлими
Назорат-тафтиш инспексияси
Иккинчи бўлим
Юридик бўлим
Жазони ижро этиш департаменти
Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази
Молия, моддий техника ва ҳарбий таъминот бош бошқармаси
  • Вазирнинг биринчи ўринбосари (Раҳмонов Шавкат Наврузович)
Жиноят қидирув бош бошқармаси
Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси
Сафарбарлик махсус отрядлари бошқармаси
Еттинчи бошқарма
Портловчи моддаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ишлари бўлими
  • Вазир ўринбосари (Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич)[1]
Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Пробация хизмати
  • Вазир ўринбосари (Нишанбаев Саидкарим Абдуҳокимович)
Хўжалик бошқармаси
Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида назорат бошқармаси
  • Вазир ўринбосари (Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич[2])
Тергов департаменти[3]
Эксперт-криминалистика бош бошқармаси
Миграция ва фуқаролик ишлари бош бошқармаси
Кадрлар билан таъминлаш хизмати
Маънавий – маърифий ишлар хизмати
Касбий тайёргарлик бошқармаси
Ташкилий-штат ишлари бошқармаси
Тиббиёт бошқармаси
„Жар“ спорт маркази
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси
Малака ошириш институти
Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари
Академик лицейлар
„Темурбеклар мактаби“ Нукус ҳарбий-академик лицейи
Ихтисослаштирилган мактаб-интернат[4]
  • Вазир ўринбосари (Мирзараҳимов Баҳодир Йўлдошевич)
Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари[5]
Қоровул қўшинлари бош бошқармаси
Ҳарбий ва махсус юкларни ташиш бўлими
Транспортдаги ички ишлар бошқармаси
Хавфсиз туризм бошқармаси
  • Вазир ўринбосари (Курбанов Зуфар Камилевич)
Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси
Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази

Вазирлар

[edit | edit source]
  1. Лехтман Наум Маркович (15-июл — 4-ноябр 1934);
  2. Левин Зелман Маркович (4-ноябр 1934 — 9-январ 1935);
  3. Загвоздин Николай Андреэвич (9-январ 1935 — 19-август 1937);
  4. Апресян Дереник Захарович (19-август 1937 — 21-ноябр 1938);
  5. Саджая Алексей Николаэвич (19-декабр 1938 — 26-феврал 1941);
  6. Бабажанов Юлдаш Бабажанович (26-феврал — 31-июл 1941);
  7. Кобулов Амаяк Захарович (31-июл 1941 — 18-январ 1945);
  8. Бабажанов Юлдаш Бабажанович (9-ноябр 1945 — 16 март 1953);
  9. Бизов Алексей Петрович (16 март 1953 — 17-апрел 1954);
  10. Бабажанов Юлдаш Бабажанович (17-апрел 1954 — 19-апрел 1957);
  11. Жалилов Тожиддин Азимович (19-апрел 1957 — 11 март 1964);
  12. Яхёев Хайдар Халикович (11 март 1964 — 5-июл 1979);
  13. Эргашев Қудрат Эргашевич (5-июл 1979 — июн 1983);
  14. Ибрагимов Неъматжон Ибрагимович (30-июн 1983 — 1985)
  15. Раҳимов Учқун Содиқович (30-декабр 1985 — 12-июл 1989)
  16. Камалов Вячеслав Мухтарович (2-август 1989 — 16-сентябр 1991);
  17. Алматов Закиржон Алматович (16 сентябр 1991 — 5-январ 2006);[6]
  18. Матлюбов Баҳодир Аҳмедович (6-январ 2006 — 12-декабр 2013);
  19. Ахмедбаев Адхам Акрамович (12-декабр 2013 — 4-январ 2017);
  20. Азизов Абдусалом Абдумавлонович (4-январ — 4 сентябр 2017);

Ҳудудий бошқармалари

[edit | edit source]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ўзбекистон ИИВ тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
  2. „Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-09 санасида архивланган)
  3. Тергов бош бошқармаси
  4. „Бевосита бо’йсунувчи хизматлар:“. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-август.
  5. https://m.kun.uz/news/2020/01/08/general-mayor-bahodir-mirzarahimov-iiv-rahbariga-orinbosar-boldi
  6. НКВД — МВД Узбекской ССР
  7. Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлиги расмий сайти, 2019-07-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-07-22
  8. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти
  9. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси[сайт ишламайди]
  10. Андижон вилояти ИИБ, 2020-09-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-08-27
  11. БУХОРО ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ, 2019-11-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-11-22
  12. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси расмий сайти
  13. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси
  14. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, 2020-08-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-07-24
  15. Навоий вилояти ИИБ[сайт ишламайди]
  16. Наманган ИИБ[сайт ишламайди]
  17. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ, 2019-02-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-11-22
  18. Сирдарё вилояти ИИБ, 2020-09-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-08-27
  19. Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси, 2019-07-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-07-22

Ҳаволалар

[edit | edit source]