Jump to content

Рубидий

From Vikipediya
Рубíдий / Рубидиум (Рб)
Атом рақами 37
Кўриниши Юмшоқ, оқ-кумуш рангли,
кимёвий фаол металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
85,4678 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 248 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
402,8 (4,17) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 5с1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 216 пм
Ион радиуси (+1э)147 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
0,82
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 1,532 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,360 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 58,2 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 312,2 К
Эриш иссиқлиги 2,20 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 961 К
Қайнаш иссиқлиги 75,8 кЖ/мол
Моляр ҳажм 55,9 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказлашган
Панжара даври 5,590 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
37
Рубидий
Рб
85,4678
[Кр]5с1

Рубидий [лотинча рубидус — қизил, тўқ кизил (спектрнинг қизил қисми чизиклари бўйича кашф этилган), лотинча Рубидиум], Рб — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 37, атом массаси 85,4678. Табиий изотопларининг масса сонлари 85 (72, 15%) ва 87 (27,85%). 10 дан ортиқ сунъий радиоактив изотоплари олинган.

Рубидий Бунзен ва Рубидий Кирхгоф 1861-йилда Германиядаги Дюркгейм минерал сувини спектрал анализ қилиб, Рубидийни кашф этганлар. Бунзен 1863-йилда металл Рубидийни олишга муваффақ бўлган. Рубидий бирикмалари табиатда калий бирикмалари билан бирга учрайди, у Ер пўстининг масса жиҳатидан 3,110~2%ини ташкил қилади. Рубидий нинг ион радиуси калий ва сезийнинг ион радиусларига яқин бўлгани учун бу элемент бирикмалари ўзаро изоморфдир.

Рубидий суюлтирилган рубидий хлоридни электролиз қилиб олинади. Рубидий ишқорий металлар жумласига киради. Рубидий жуда юмшоқ, кумуш ранг — оқ металл. Суюқланиш температураси 39,5°, қайнаш температураси 685°, зичлиги 1,248 г/см³. Рубидий саноатда карналлит ва лепидолитдан ажратиб олинади. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол; сув ва кислоталар билан реаксияга киришганида портлаш юз беради. Бирикмаларида +1 валентли. Кислород билан рубидий пероксид Рб2О2 ва рубидий гипероксид РбО2 ҳосил қилади. Рубидийнинг гидроксиди РбОҲ кучли ишкорлар жумласига киради. Рубидий жуда кўп элементлар билан бевосита бирикади. Рубидий гидрид РбҲ беқарор бирикма. Унинг нитриди Рб3Н билвосита йўл билан ҳосил қилинади. Рубидийнинг Рб2C2 таркибли карбиди, Рб2С таркибли сулфиди бор. Рубидий баъзи металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Киздирилса ёки ёритилса, ўзидан электронлар чиқаради. Металл ҳолатдаги Рубидий ҳавосиз муҳитда берк идишларда сақланади. Қаттиқ ҳолатдаги Рубидий гидроксидга озон таъсир эттирилса, жуда кучли оксидловчи Рубидий озонид РбО3 ҳосил бўлади. Рубидий 300°да графит билан қиздирилганида РбCг ва РбC]6 таркибли Рубидий графитидлар келиб чиқади.

Рубидий, асосан, кундузги лампалар ишлаб чиқаришда, вакуум техникасида (газютгич) ва бошқа сохаларда ишлатилади, ионли ракеталар учун сезий каби келажаги порлоқ "ёнилғи" ҳисобланади.[1]

Рубидий - унсурлар даврий жадвалининг 37 унсури, металл.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил